Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Россия жорий ҳафтада мамлакат тархидаги энг йирик "уруш"ни бошлайди

Россия жорий ҳафтада мамлакат тархидаги энг йирик "уруш"ни бошлайдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Россия жорий ҳафтада Сибирь ва Узоқ Шарқда Кремль таърифи билан айтганда мамлакат тарихидаги “энг йирик“ ҳарбий машғулотларни ўтказади. Расмий маълумотларга кўра, 11-17 сентябрда ўтказиладиган “Восток-2018” машқларида совет даврида ўтказилган энг йирик ҳарбий машқларга қиёслаганда икки баробар кўп ҳарбий иштирок этади. 1981 йил “Запад-81“ номи билан ўтказилган ҳарбий машқларда 150 мингга яқин совет ҳарбийси иштирок этган этган эди. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу “Восток-2018“ машқларида Россия армияси, ҳаво кучлари, денгиз кучлари, бундан ташқари, Хитой ва Монголия қўшинлари иштирок этишини билдирди. 4 сентябрь куни Шойгу шундай деди: - [Машқларда] тақрибан 300 минг аскар; мингдан ошиқ самолёт, вертолёт ва дрон; 80 тагача ҳарбий ва юк ташувчи кема; 36 мингга яқин танк, бронетранспортёр ва бошқа воситалар иштирок этади. Вазир машқларнинг “фаол фазаси” Россия маркази ва шарқидаги беш умумий, тўрт ҳаво ҳамда уч денгиз полигонларида ўтказилишини билдирди. Шойгунинг айтишича, асосий машқлар Забайкал ўлкасининг Цугол полигонида бўлиб ўтади.
Мой аккаунт