Tuesday, 23 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Россия - Ўзбекистон: Ким кимга керак? - BBC Uzbek

Россия - Ўзбекистон: Ким кимга керак? - BBC UzbekУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-51092597 Шу ҳафта Ўзбекистонга Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сафар қилиши кутилмоқда. Ўзбекистон мустақиллигига Россияни энг катта хавфлардан бири деб билган ва Кремлни имкон қадар Тошкентдан узоқроқ тутиб келган президент Ислом Каримовнинг ўлимидан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар жонлана бошлади. Аммо бу “жонланиш”, айрим мутахассисларга кўра, Москванинг Тошкентга нисбатан муносабатини тенглик асосида қуриш нияти билан изоҳланмайди. Россиядаги аксарият сиёсатчилар, жумладан президент Путин ҳам СССРнинг парчаланиб кетишини “асрнинг энг мудҳиш фалокати” деб билиши сир эмас. Россия ва Ўзбекистонни етмиш йиллар давомида ҳудудий яхлитлик, СССР номли улкан давлат бирлаштириб турган бўлса, мустақилликдан сўнг бу икки давлат маълум муддатлик умумий тарихга эга алоҳида мамлакатларга айланди. Аммо ўзаро алоқалар турли йилларда ҳукуматларнинг муносабатига кўра, гоҳ масофа сақлаган, гоҳида эса қизғин, давомийлашиб келаяпти. Бугун-чи, Россия ва Ўзбекистонни нима боғлаб туради? Ўзбекистон Россияни нималари билан ўзига тортмоқда? Би-би-си Ўзбек хизмати ҳозир Россияда яшаб келаётган асли ўзбекистонлик Ботиржон Шермуҳаммад ва Зарнигор Омонуллаеваларни суҳбатга тортди. BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Мой аккаунт