Россия фуқаролигини олмоқчи бўлган ўзбеклар кўпаймоқда
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Украинадаги бўҳрон фонида собиқ иттифоқ фуқароларига Россия фуқаролигини бериш тартибининг соддалаштирилганидан фойдаланиб қолиш истагини билдираётган ўзбекистонликлар сони кўпайгани айтилмоқда. Бунда Тошкетдаги Россия элчихонасига топширилган аризаларнинг кўпчилигига қондирилаётгани айтилмоқда. Россия фуқаролигини олаётганлар орасида миллати ўзбек бўлганлар кўпчиликни ташкил қилади, дейди Озодлик мухбири билан суҳбатда, ўтган ҳафта "Ватандошларни Россияга кўчириш" дастури бўйича топширган аризасига ижобий жавоб олган ўзбекистонликлардан бири.
Ўтган ойда Россия ҳукумати собиқ Совет республикалари фуқароларига Россия фуқаролигини беришни осонлаштирувчи қонунни қабул қилганидан кейин ундан фойдаланиш истагини билдираётган Ўзбекистон фуқаролари сони кўпаяётгани айтилмоқда.