Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Рашодхон Камолов: "Мени ўлдириш учун Ўзбекистондан киллер жўнатилган"

Рашодхон Камолов: "Мени ўлдириш учун Ўзбекистондан киллер жўнатилган"У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўш суди терговчилар Ўзбекистонга қорасувлик таниқли ўзбек имоми Рашод Камолов юзасидан сўров жўнатгани ортидан 9 февраль куни қўлга олинган имомни ҳибсда сақлаш муддатини яна 21 кунга узайтирди. Судда имом бу ишни сиёсий буюртма ўлароқ баҳолади ва уни ўлдириш учун Ўзбекистондан киллер жўнатилганини иддао қилди. Рашодхон Камоловни ҳисбда сақлаш муддатини узайтириш юзасидан суд жараёни Ўш шаҳар судида 6 май куни кечга яқин бўлиб ўтди. Адвокатлар судья Турсунбай Айбатиевга ишончсизлик билдиришди, бироқ судья уларнинг илтимосини инобатга олмади ва маҳкама бўлиб ўтди. Терговчи Марат Атботоев судда адвокатларнинг экспертиза юзасидан тақдим этган ҳужжатлари билан танишгач имом иши юзасидан қайта экспертиза тайинлангани ҳамда Ўзбекистонга Камолов юзасидан сўров жўнатганини айтиб, суддан Рашодхон Камоловни ҳибсда сақлаш муддатини узайтириб беришни илтимос қилди: - Ўзбекистон Республикасида Рашод Камолов билан алоқадор дейилган фуқаролар бор. Ўшалар юзасидан биз махсус сўров юборганмиз. Шуларнинг ҳулосасини биз кутишга мажбурмиз. Сабаби бизга жиноят ишига алоқадор қўшимча маълумотлар келиши мумкин ва ўшаларга қараб қўшимча қарор қабул қиламиз,- деди терговчи маҳкама жараёнида.
Мой аккаунт