Saturday, 20 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Qalampir - Introduction Movie ( Qalampir Nima ? )

Qalampir - Introduction Movie ( Qalampir Nima ? )У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Истиқлол шарофати билан кўплаб соҳалар қаторида кичик бизнес ва хусусий ишлаб чиқариш, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга кенг йўл очилди. Қалампир лойиҳаси мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, кучли демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг инъикосидир. Мазкур лойиҳа 2015 йилнинг январь ойидан ўз ишини бошлаган бўлиб, унинг асосий мақсади сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва санъат, маънавият, спорт каби соҳаларни бир нуқтада туташтиришдир. Лойиҳа апрель ойидан бошлаб оммага эълон қилинди. У ўз атрофига сиёсат, маданият ва санъат, спорт, адабиёт, тадбиркорлик каби соҳаларнинг 100 дан ортиқ кўзга кўринган вакилларини жамлади. Улар иштирокидаги фотожамланмалар, видеороликлар ижтимоий тармоқлардаги QALAMPIR PROJECT саҳифасига жойлаштирилди ва жуда катта шов-шувларга сабаб бўлди. Қалампир нима? Бу саволнинг жавоби ҳалигача топилгани йўқ. Эътиборингизга ҳавола этилаётган www.qalampir.uz сайти Қалампир лойиҳаси давомида амалга ошириладиган ишларнинг бошланиши холос. Шунингдек, мазкур сайт QALAMPIR PROJECTнинг келгусидаги фаолиятини кенг аудиторияга етказишда ҳам фаол иштирок этади. Сайт миллий журналистикамизда янги даврни бошлаб беришига, мустақил Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ривожига ўзининг юксак ҳиссасини қўшиши ва халқаро ҳамжамиятда ҳам ўз ўрнини топишига ишончимиз комил! Тез орада эса QALAMPIR PROJECT қошида QALAMPIR ONLINE телевидениесини ишга тушириш режалаштирилган. Бир сўз билан айтганда QALAMPIR лойиҳаси билан ҳаётингизнинг ҳар бир жабҳасига кириб борамиз. Таклиф биздан, танлов эса сиздан! Қалампир - тез кунда!
Мой аккаунт