Thursday, 18 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Прокурор Петербургдаги портлашда айбланаётган ўзбекларга умрбод қамоқ жазоси сўради

Прокурор Петербургдаги портлашда айбланаётган ўзбекларга умрбод қамоқ жазоси сўрадиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Россия прокуратураси Петербургдаги метрода террор ҳаракатини содир этганликда айбланиб судланаётган тўрт нафар ўзбекка умрбод қамоқ жазоси берилишини сўрамоқда. Москва округ ҳарбий судида 18 ноябрь куни ўтган жараёнда прокурор Надежда Тихонова судланувчиларнинг айбдорлиги тасдиқланди, деб ҳисоблашини билдирди. Судда Аброр ва Акром Азимовлар, Муҳаммадюсуф ва Иброҳимжон Эрматовлар асосий айбдорлар сифатида кўрилмоқда. Улар билан бирга судланаётган яна етти киши “Террорчи гуруҳ фаолиятида иштирок этиш”, “Теракт уюштириш ва режалаштириш”, "Қуролларни ноқонуний тайёрлаш ва транспортировка қилиш” да айбланмоқда. Прокуратура уларнинг ҳар бирига 28 йилгача қамоқ жазоси белгилашни талаб қилаётир. Агентликларнинг билдиришича, прокурорнинг мазкур талабидан сўнг, судланувчилардан бирининг аҳволи ёмонлашган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилиши учун суд жараёнида танаффус эълон қилинган. Судда 11 нафар судланувчидан ўн нафари билдирилаётган айбловни тан олишдан бош тортди. Суд мажлисларидан бирида улар “Биз айбдор эмасмиз”, “Бизни подстава қилишди” сўзлари ёзилган қоғозларни кўтариб ўтиришди. Петербург Жамоатчилик назорат комиссияси айбланувчи Муҳаммадюсуф Эрматовнинг “ФСБ махфий қамоқхонасида қийноқларга солингани” тўғрисидаги аризаси текширилишини талаб қилмоқдалар. Бу каби аризаларни Акром ва Аброр Азимовлар ҳам топширган эди.
Мой аккаунт