Saturday, 20 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

"Падарингга лаънат", "ҳароми"- ҳоким яна сўкинди

"Падарингга лаънат", "ҳароми"- ҳоким яна сўкиндиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Фарғона вилоят ҳокими ўтказган селектор мажлисидан экани айтилган аудиёзув интернетга сиздирилди. Оқтўбе ҳодисасига бағишланган англашилган мажлисда "ҳоким" Тошлоқ тумани аҳлини "ҳаромилар" деб атайди. Англашилишича, у қурбонлар орасида тошлоқликлар ҳам борлигидан ғазабга келган. "20 яшар, 22 яшар йигитлар. 99-йил йигит ҳам бор битта. Йигирмага кирган. Уйланмаган йигитларни оп кетаверадими? Ота-онаси нима деяпти? Карахт ота-онаси. Бу ерда энди бечора участковой айбдор бўлади" "2005 йилда Ҳақир деган жойда милицияга тош отиб қувган шулар бўлади, шу ҳаромилар... Икки-учтадан хотин қилган ҳам тошлоқдан, шаръий никоҳ ўқиган мулласиям тошлоқдан, хотинларни қўйвориб алимент тўламай юрганиям тошлоқдан падарингга лаънат.. " дея ўшқиради "ҳоким". У "вилоятни бутун республикага шарманда қилган" Тошлоқдан биронта одамни ҳажга юбормаслигини айтган. Англашилишича, "ҳоким" вилоят милициясига Россияга кетаётганларни назорат қилиш ҳақида топшириқ берган. 18 январь куни Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятидаги фожиада ҳалок бўлганларнинг 16 нафари Фарғона вилоятидан бўлган. Мажлиснинг қачон ва қаерда бўлиб ўтгани Би-би-сига маълум эмас. Фарғонадаги бир-биридан мустақил икки манбаъ аудиоёзувдаги овоз Шуҳрат Ғаниевга тегишли эканини тасдиқлади. Шуҳрат Ғаниевнинг бундан аввал вилоят тиббиёт мулозимларини "ҳайвон" деб атаган аудиоёзуви интернетда кенг тарқалганди. 2016 йил августидаги селекторда ҳоким соҳа раҳбарларининг "калласини сапчадай узиб ташлаш" билан таҳдид қилган. Би-би-си Фарғона вилоят ҳокимияти билан боғланиш ва сўнгги мажлис тафсилотларини ўрганишга ҳаракат қилмоқда. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Мой аккаунт