Озодлик қабул жараëнига оид шикоятларни Вазирликка етказди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг юқори даражали мутасаддиси мамлакат олийгоҳларида бораëтган ҳужжат қабул қилиш жараëнига оид Озодликка келаëтган шикоятларга муносабат билдирди. Вазирлик расмийсига кўра¸ бундай шикоят ва мурожаатлар жиддий ўрганилади ва абитуриентлар учун шароитни яхшилаш борасида зудлик билан чора кўрилади.
Шу кунларда ижтимоий тармоқлар орқали Озодликка келаëтган аксар шикоятлар олий ўқув юртларига ҳужжат топшириш жараëнидаги аянчли вазиятга оид.
"Институтларга топшириш жараëни жуда оғир кечмоқда. Ҳужжат учун абитуриентлар ўша жойнинг ўзида суратга тушиб¸ папкаларни ўша жойнинг ўзида сотиб олишаяпти. Бир эмас¸ 5-6 жойда навбат кутиб¸ рўйхатдан ўтишаяпти. Баъзи олийгоҳларда ҳужжат топширган куни суратга тушиб¸ имтиҳон куни айни шу кийимда бориш шарт¸ деб айтилаяпти. Ҳужжат топшириш учун 2-3 кунлаб навбат кутаëтганлар бор. ТошМИдаги аҳволга бир қараб кўринглар"¸ дейилади Озодликка келган мурожаатлардан бирида.
"СамДУ ихтиëрий пуллик тестни мажбурийга айлантирди"
"Мен самарқандликман. СамДУга ҳужжат топшириш учун борсам¸ қанақадир тестдан ўтиш керак¸ деб қайтаришди. Тест марказини зўрға топиб¸ бир амаллаб кирдим ичкарига. Исм-шарифимни ëзиб¸ мендан 10 000 сўм сўрашди. Пулим йўқ десам¸ нима қилиб юрибсан бу ерда пулсиз¸ деб бақириб кетишди. Шу тестсиз СамДу ҳужжат олмаяпти. Ҳар кимнинг шароити кўтармайди тўлашга. Битта ҳужжат топшириш учун 086-форма ни поликлиникадан бориб 12 минг сўмга олдим¸ расм 6 дона 4000 сўм¸ қанақадир папка учун 5000 сўм¸ яна бир тест учун 10 минг сўм¸ ҳаммаси 31 минг тўлаш керак. Бу қандай адолатсизлик¸ ўн минглаб абитуриентлардан қанчадан қанча фойда қилишаяпти¸ яна ҳужжат олувчилар шунақа қўпол¸ юзинг-кўзинг демасдан сўкади. СамДУда аҳвол шунақа"¸ деб ëзди самарқандлик абитуриент Озодлик почтасига.