Monday, 22 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

O´rta Osiyo yangiliklari 07.04.2014

O´rta Osiyo yangiliklari 07.04.2014У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Қирғизистон Қозоғистон Тожикистон Янгиликлар Шу йилнинг 3 апрель куни Ош шаҳрида бундан 14 йил муқаддам Ўзбекистон махсус хизмати ходимлари томонидан ўғирлаб кетилган Омонов Ҳамидуллоҳ Инатзиновичнинг қизи Омонова Зулфия хибсга олинди. Омоновлар оиласига ўтган йили апрель ойида Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти Косон шаҳридаги қамоқхона бошлиғи полковник Равшановдан биродаримиз Омонов Ҳамидуллоҳни 2013 йил 4 апрель куни юрак хуружидан вафот этганлиги ҳақида телеграмма келди. Мархум Омонов Ҳамидуллоҳнинг жасадини Каримов режимининг жиноятини яшириш мақсадида оила аъзоларига қайтарилмай махфий суратда дафн қилинди. Изоҳ Машъум ходисадан бир йил ўтиб Қирғизистон махсус хизмати ходимлари томонидан биродар Омонов Хамидуллоҳ қизи Омонова Зулфияни отасининг ўлими юзасидан суриштирув ишлари олиб боришни талаб қилганлиги сабабли, қаттиқ босим ўтказиш ва қўрқитиш мақсадида хибсга олинди. Бу қандай хуқуқни мухофаза қилиш ташкилоти бўлдики ўз фуқороларини қўшни мамлакат махсус хизмат ходимларидан ҳимоя қилолмаса!? Бошқа мамлакат махсус хизмати ходимлари бемалол бу юртни фуқороларини ўғирлаб кетишса! Жабрланувчиларни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш талабига жавобан эса ҳимоя қилиш ўрнига уларни овозини ўчириш ва қўрқитиш мақсадида ҳибсга олишса!
Мой аккаунт