Wednesday, 17 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Обид Асомов: 10 йилдан бери Ўзбекистондаги катта саҳнага чиқмаганим алам қилади

Обид Асомов: 10 йилдан бери Ўзбекистондаги катта саҳнага чиқмаганим алам қиладиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист¸ машҳур кулги устаси 54 яшар Обид Асомовга нисбатан ўн йилдан кўпроқ давом этган норасмий тақиқ олиб ташлангани ортидан қизиқчи Озодликка эксклюзив суҳбат берди. Суҳбатдош 10 йил давом этган норасмий тақиқ ва унинг бекор қилингани сабаблари номаълумлигини таъкидлади. - Ҳеч нарсадан беҳабарман¸шунақа бўлган бўлса ҳурсандман¸ раҳмат дейман. Аслида нима алам қилади биласизми. Топиш-тутишим яхши. Уй жойим тўкис. Лекин чопиб юрган отни чоптирмай битта уйга обкириб боғлаб қўйсангиз қийналади. У югуриши керак¸ у чопадиган от. У мусобақаларда қатнашиши керак¸ тушуняпсизми. Мен дунëнинг ҳамма саҳналарида чиқяпман ҳудога шукур. Лекин барибир мана бу ерда ўзимизни катта саҳна туриб¸ ўшанга чиқа олмасангиз албатта алам қилади. Алам қиладиган жойи бор мен уни бекитмайман¸ дея гапирган қизиқчи “миллат ўз камчиликлари устидан кула олиши” кераклигини ҳам алоҳида таъкидлади: -Мана биздан олдин қизиқчилик қилган раҳматли Эргаш Каримовга ҳам осон бўлмаган. Сабаби у даврдаям цензура жуда кучли эди. Аммо одамлар назарида Эргаш Каримов улкан куч тимсоли эди. Одамлар “Ман сани Эргаш акага айтаман у сани миниатюра қилади” деб қўрқитишар эди. Шунга Эргаш ака икки ўтни орасида ëнарди. Биринчидан камчиликлар устидан кулиш керак¸ иккинчидан раҳбарият уни кўрсатма¸ буни кўрсатма деб туради. Ўзимни мисолимда айтсам. Милисаларни порахўрлигини ҳажв қилганимда мени машинада юритмай қўйишди. Бир амаллаб узр сўраб қутулдим. Нима қилайлик¸кимни гапирайлик¸ қаерга ўтайлик биз? Уни гапирма¸ буни гапирма. Фақат ўзимяи кичкиналигимни гапирайми. Ўзи шундан бошлаганман. Бўйим паст деб ўзимни устимдан ўзим кулардим. Аммо қачонгача? Ҳадеб ўзингизни устингиздан кулавермайсизку. Бошқа темага ўтсангиз. Масқара қилди¸ бизни камситди¸ бизни миллатни ерга урди деган таъналар ëғилади. Йўқ¸ йўқ. Ҳазил орқали камчиликларни ҳажв қилиш қизиқчини вазифаси. Битта китобда ўқиганман. Ўзини устидан кулишни билган миллатгина кучли миллат дейилган. Мен шу гапга қўшиламан¸ дейди Обид Асомов.
Мой аккаунт