Tuesday, 16 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон ҳимоясига Ўзбекистонда мустақил адвокат топилмаяпти- BBC O'zbek

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон ҳимоясига Ўзбекистонда мустақил адвокат топилмаяпти- BBC O'zbekУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ёзувчининг рафиқаси Гулнора Отахонованинг Би-би-сига айтишича, Нурулло Отахоновни ҳимоя қилиш учун адвокат топиш мақсадида қилинган югур-югурлар самара бермаяпти. Иш диний бўлганлиги учун мустақил адвокатлар давлат томонидан босим бўлишини айтиб рози бўлмаган. "Адвокатларнинг ичида ёши ҳам қариси ҳам бор эди. Аммо ҳаммаси бир овоздан рад қилишди. Бизни кейин давлат қўймайди, обориб олиб келади, бунақа ишлар бизда бўлган, деб рози бўлишмади. ", дейди Гулнора Отахонова. Мустақил адвокатлар диний томондан айбланган бўлса давлат томонидан босим бўлишини айтишган. 27 сентябр куни давлат томонидан адвокат берилган. Бироқ ёзувчи рафиқасининг айтишича, бу адвокат кечадан бери уларга ёлғон маълумот бермоқда. "Куни бўйи юриб адвокат тополмадик, нима қилишимизни билмай ўтирибмиз", дейди Гулнора Отахонова. Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 27 сентябрда тонгда Истанбулдан учиб келгач Тошкент аэропортида ҳибсга олинган. Адибга "Бу кунлар" романи сабаб конституцион тузимга тажовуз қилиш бўйича жиноий иш очилган. Жиноий ишга экспертиза хулосасини Вазирлар маҳкамаси қошидаги диний қўмита экспертлари бергани айтилмоқда. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Мой аккаунт