Нега Мирзиёев қўли остида ҳам қийноқлар тўхтамаяпти?
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Президент Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар Ўзбекистон халқида ҳам, ташқи дунёда ҳам умидларни уйғотган.
Ёпиқ ва репрессив деб танилган Ўзбекистонда ижобий ўзгаришлар бўлаётгани кўплаб халқаро минбарларда айтилмоқда.
Президент Мирзиёевнинг ўзи халқ давлат учун эмас, давлат халқ учун хизмат қилиши лозимлигини урғуламоқда, бошланган ислоҳотлар ҳам ана шу мақсадга қаратилгани кўринмоқда.
Президентнинг судьялар, прокурорлар ҳақида айтган гаплари халқ кўнглидаги гаплар бўлди, одамларда адолатсиз ҳукмлар замони тугаши ҳақидаги умидлар ҳам уйғонди.
Бироқ сўнгги ҳодисалар Президент Мирзиёев ҳукмронлиги пайтида ҳам қийноқлар давом этаётганини кўрсатмоқда.
Навоий вилоятилик 5 она ўз фарзандларининг қийноқ қурбонларига айланганига норозилик сифатида Тошкентда намойиш ташкил қилдилар.
Хўш, нега ҳамон Ўзбекистонда қийноқлар давом этмоқда?
Би-би-си Ўзбек хизматининг навбатдаги жонли мулоқотида тошкентлик инсон ҳуқуқлари фаоли Сурат Икромов ва Швециядан мустақил журналист Қудрат Бобожон билан ана шу мавзуни муҳокама қилдик.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.