Wednesday, 17 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Наманганда икки битирувчи кафеда электр токи уришидан ҳалок бўлди

Наманганда икки битирувчи кафеда электр токи уришидан ҳалок бўлдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Наманган вилоят, Поп тумани марказидаги 67-умумтаълим мактабининг икки нафар 11 синф ўқувчиси 22 май куни электр токи уришидан ҳалок бўлди. Воқеа гувоҳларининг айтишича, икки синфдош музқаймоқ кафесининг ариқ четига ўрнатилган панжарасини ушлаганда ток урган. Поп тумани ички ишлар бўлими шундай воқеа бўлганини тасдиқлади. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати бу воқеани текшириш вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинганини билдирди. Поп туманидаги 67-умумтаълим мактабининг икки нафар 11-синф ўқувчисини ток уриб ҳалок бўлгани ҳақида, исми сир қолишини сўраган воқеа гувоҳларидан бири Озодликка хабар қилди: “22-май куни 67-мактабнинг ёнидан ўтиб кетаётган эдим. Шу мактабнинг рўпарасидаги музқаймоқ сотадиган кафенинг олдида Тез ёрдам турган экан. Бориб қарасам, икки болани олиб кетишяпти. Сўрасам, ариқ четидаги панжарани ушлашганда ток урган экан. Кейин эшитсам, бу болалар вафот этган экан. Бу болалар дарсда бўлганми ёки бўлмаганми, бунисини билолмадим”. 67-умумтаълим мактабининг директори Гулнора Қодирова ўқувчилар фалокат содир бўлган пайт, мактабдаги дарсларни тугатиб, уйига кетганлигини айтди: “Бу ўқувчиларимиз дарсдан чиқиб уйига борган, кейин тренировкага бормоқчи бўлишганда, ҳали вақт борку деб, музқаймоқ егани киришган. Кафе ишчилари музқаймоқ чиқарадиган аппаратни заземление қиламан деб, унинг иккита симини чиқариб, ариқ бўйидаги панжарага улаб қўйган экан. Кўрганлардан бирининг айтишича, болалардан бири қўлини юваман деб, ариқ бўйига тушгану битта қўли билан шу панжарани ушлаган, бир қўлини сув оламан деб ариққа тиққан. Шу пайт уни ток уриб, ариқнинг ичига йиқилган. Унинг ўртоғи, ток урганини билмайдику, ўртоғини ариқдан олиб чиқаётганда у ҳам ўша панжарани ушлаган экан, уни ҳам уриб йиқитибди”.
Мой аккаунт