У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Муниса Ризаеванинг Москвадаги концертига кўпчилик томошабинлар нафақат Муниса, балки ўзбекистонлик транс Жасминани кўриш учун ҳам ташриф буюришди.
Жасмина бир ой олдин “Инстаграм”даги саҳифасида Мунисанинг Москвадаги концерти рекламасини бошлаб юборди. 35 мингдан зиёд “кузатувчилари” орасида флешмоб ўтказди. Мухлислар Муниса Ризаеванинг “Аламим бор” қўшиғини ижро этишди ва Жасмин бу видеотасвирларни ўз саҳифасида эълон қилиб борди. Ғолибларни концертга билетлар билан ҳам тақдирлади.
Муниса Ризаеванинг Москвадаги илк концертида 500дан зиёд ўзбекистонлик иштирок этди. Хонанда “Аквамарин” концерт залини томошабин билан тўлдиришда транс Жасминнинг ҳиссаси катта бўлганини инкор этмади. Аксинча, мухлиси “ким бўлишидан қатъий назар” уни қўллаб-қувватлаганидан мамнунлигини билдирди.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.