Tuesday, 16 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Муҳаммад Солиҳ: Эрк партияси қилган ишлар тарихда қолади

Муҳаммад Солиҳ: Эрк партияси қилган ишлар тарихда қоладиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Бундан 25йил муқаддам 1990 йилнинг 30 апрелида Ўзбекистонда илк мустақил ва мухолиф партия ташкил қилинди. Бу партия ўша маҳал мамлакат учун олис орзу бўлган эрк сўзини ўзига ном қилиб танлади. Ўша йилнинг 12 апрел куни Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмасининг кичик залига тўпланган Мухаммад Солиҳ бошчилигидаги зиëлилар гуруҳи мамлакат мустақиллигини талаб қилувчи сиëсий партияга ном беришди. 1990 йилнигн 12 апрель куни ўтказилган мажлисда иштирок этган шоир Эркин Воҳидов¸ мунаққид Аҳмад Аъзам¸ ëзувчи Зоҳир Аълам ва олимлар Шоди ва Тоҳир Каримовлар яқиндагина парламент депутатлигига сайланган Муҳаммад Солиҳ таклиф қилган "Эрк Демократик партияси" деган номни янги тузилма учун танлаш қарорини маъқуллашди. Сал ўтмай эркинлик ғояларига мойил бўлса-да¸ жилови ҳукумат қўлида бўлган "Ëш Ленинчи" газетасида Ўзбекистонда янги сиëсий партия тузилгани ҳақида мақолача чоп қилинди. Ўзбекистонга ўша пайтда янги тайинланган раҳбар Ислом Каримов янги партияга яшил чироқ ëққандай бўлди. Аммо 1990 йилнинг 30 апрелида Тошкентдаги Билимлар уйида бўлиб ўтган "Эрк" партияси таъсис қурултойида янграган "Ўзбекистон СССРдан мустақил бўлиши лозим" деган мужда янграши ҳамоно бу чироқ қизилга дўнди.
Мой аккаунт