У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Бугун Россияда ҳалол таом сотиладиган ошхоналар янгилик эмас. Улар орасида ўзбек чойхоналари ҳам борган сари оммалашмоқда. Москвада тандир сомса, оби нон ёпиладиган кичик емакхоналарни, қолаверса, казо-казолар қадам ранжида қиладиган ресторанларни топиш қийин эмас. Бу ошхоналарда хизмат кўрсатувчилар ҳам марказий осиёлик, хусусан, ўзбекистонликлар. Гулсевар Замон лавҳаси Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.