Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Москвада миллатчиларнинг муҳожирларга қарши чиқишлари кўпаймоқда

Москвада миллатчиларнинг муҳожирларга қарши чиқишлари кўпаймоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Москвада ўзларини ноқонуний мигрантларга қарши "жамоатчилик ташкилотлари" деб атаётган ёшлар тузилмалари фаоллиги ошаётгани кузатилмоқда. Ўтган жума куни "Москва қалқони" номли миллатчилар ташкилоти томонидан ўтказилган рейдлардан бирида оммавий муштлашув чиқишига сал қолди. Кейинги пайтларда кўпайиб бораётган мигрантларга қарши рейдларга кремлпараст ёшлар ташкилотларининг алоқаси борлиги айтилмоқда. Москва полицияси муштлашув бўлганини хабар қилди 29 июн куни Москванинг Тушино туманида "Москва қалқони" номли миллатчилар ташкилоти нолегал мигрантларни аниқлаш рейдини ўтказди. Москва шаҳри бўйича Ички ишлар бошқармаси жума куни кечки 8:30 ларда Жанубий Тушино туманидаги Фабрициус кўчаси, 36 уй, 1 корпус ёнида оммавий муштлашув рўй бергани тўғрисида хабар келиб тушганини тасдиқлади. "Ҳодиса жойига етиб келган ходимларимиз шаҳар жамоатчилик ташкилотларидан бирининг фаоллари мустақил рейд ўтказиб, ётоқхонадаги хорижликларнинг яшаётгани қонунийлигини текшираётганини анқилаган. Бу ерда истиқомат қилаётганларга текширишни уюштирган бу одамларнинг ҳатти-ҳаракатлари ёқмаган, жанжал келиб чиққан. Полиция ходимлари иккала томондагиларни тафтиш учун полиция бўлимига олиб келган," дейилади Москва полицияси расмий хабарномасида.
Мой аккаунт