Saturday, 11 October, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Москва полицияси ўзб.лик аёл қаерда сақланаётганини яширмоқда

Москва полицияси ўзб.лик аёл қаерда сақланаётганини яширмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
27 ноябрга ўтар кечаси Москвада "Ат Такфир вал-Ҳижра" диний-экстремистик ташкилотига аъзоликда айбланиб, ҳибсга олинган 14 шахс орасида ўзбекистонлик аёл бўлгани аниқланди. Ўзбекистонлик муслиманинг яқинлари у ҳеч қандай экстремистик ташкилотга аъзо эмаслигига ишонишлари ва ҳозирда полиция унинг қаерда сақланаётганини яшириб келаётганини айтишмоқда. "Такфирчилар" ишини кузатиб бораётган мутахассислар Москва полицияси ва ФСБ мусулмонларга қарши яна бир ишни сохталаштираётганига шубҳа қилмасликларини айтмоқда. "Онамни нимада айблашаётгани номаълум..." 27 ноябрга ўтар кечаси Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси, Россия Федерал хавфсизлик хизматининг ҳамкорликдаги махсус амалиёти натижасида пойтахтнинг Косино-Ухтомское туманидаги квартиралардан бирида 14 нафар фуқаро ҳибсга олинган эди. Видеотасвирга олинган амалиёт давомида жангчилар Шимолий Кавказ, Ўзбекистон, Тожикистон, Россиянинг Москва ва Белгород вилоятларидан келиб шаҳарда истиқомат қилаган шахслар қўлга олингани айтилди. Озодлик мухбири ижарага олинган квартирада ҳибс этилганлар орасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси бўлганини аниқлади. 53 ёшли самарқандлик Матлуба Насимова 8 фарзанднинг онаси ва унинг аллақандай ташкилотларга аъзо бўлгани на вақти ва на имконияти бор эди, дейди Озодликка онасининг қаерда сақланаётганини аниқлай олмай сарсон бўлганини гапирган аёлнинг ўғли Олимжон. - Онам Москвада одамларнинг уйини тозалаб юрардилар, домработница эди. У киши 2009-2010 йиллардан бери шу ерда, Москвада. Ўзлари Самарқанд шаҳридан, Косино-Ухтомскоеда турар эдилар. 26-дан 27 ноябрга ўтар кечаси бир сутка алоқага чиқмадилар. Билмадим ким олиб кетганини, полиция бўлса керак. Мен қидириб бордим онамни -- квартирада ҳеч ким йўқ экан.Ўша ердаги полициячидан сўрасам, ҳеч ким билмайди қаерда эканини,- дейди Олимжон Насимов.
Мой аккаунт