Monday, 15 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Миср воқеалари борасида насиҳат

Миср воқеалари борасида насиҳатУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Аллома, шайх Убайд Жобирий ҳафизаҳуллоҳ Миср воқеалари борасидаги насиҳатлари Савол: Аллоҳ сизни ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин! Ҳозирда Мисрда юз бераётган воқеаларга нисбатан ва ҳозирда Мисрда юз бераётган воқеалар борасида салафий мавқиф нима? Жавоб: У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни тарк этишлик кишининг исломи гўзал эканидандир". (Термизий (2317), Албоний "Ҳасан" даражасида дедилар). Ушбу ҳадис пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан ҳар бир мусулмонга, ўзига хос бўлмаган-(тегишли бўлмаган) ишларга аралашмаслиги ҳақидаги буйруқдир. Мисрда юз берган нарса мисрликларнинг иши. Ҳукмдорлари, миср ҳукмдорлари ва уламоларининг иши. Алҳамдулиллоҳким, улар орасида одамлар ва шаҳарлар борасида чиройли сиёсат юрита оладиган фазл, соғлом (фикр) ҳамда тақво эгалари бор. Бизнинг зиммамиздаги уларнинг ҳаққи, Аллоҳ Миср ва унинг аҳлини барча ёмонликдан сақлашини (сўраб) дуо қилишдир. Ҳудди бизга уларнинг ишига аралашмаслигимиз вожиб бўлганидек. Акс ҳолда "Ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни тарк этишлик кишининг исломи гўзал эканидандир", (деб айтган) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларини кесиб ўтган бўламиз. Мусулмонлар, аббосийлар умавийлардан ҳалифаликни тортиб олиб, ҳалифалик аввалги умавий ҳалифадан унинг қўлига ўтганда ва умавийларни бўйинсундирганларида жим бўлдилар ва тинчландилар. Аббосийлардан бўлган ғолиб, енгиб чиққан ҳалифага қарши уруш уюштирмадилар. Балки тинчландилар ва қулоқ солиб, итоат қилдилар. Бу борада мутавотир ҳадислар (ворид бўлган). Мусулмонга, модомики маъсиятга буюрилмас экан, оғирлик ва енгиллик, тетиклик ва хоҳламай турган вақтда ҳам қулоқ солиб, итоат қилишлик вожибдир. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида келишича, у "Саҳиҳайн" ва ундан бошқаларда ривоят қилинган. "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга оғирлик ва енгиллик, тетиклик ва хоҳламай турган вақтимизда ҳам қулоқ солиб, итоат қилишга байъат бердик". (Ҳадисда давом этиб) айтадилар: "Иш-(бошқарув)ни эгалари билан талашмасликка (байъат бердик). Сизларда Аллоҳ томонидан бу борада очиқ ҳужжат бўлган аниқ куфрни кўришингиз мустасно". Аҳли сунна вал жамоа қандай сифат билан бўлган бўлсин, ишларига бошлиқ бўлган киши билан талашмайдилар. Хоҳ у байъат бериш йўлига кўра (бошқарувни қўлга олган) бўлсин, хоҳ бўйинсундириш, ғолиб келиш ва бундан бошқа йўлга кўра бўлсин. Улар талашиб, тортишмайдилар. Давомини ўқишлик учун мана шу манзилни босинг: http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=382&pid=5591#pid5591
Мой аккаунт