Tuesday, 16 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Мирзиёев дори-дармон нархини тартибга солувчи қарор чиқарди

Мирзиёев дори-дармон нархини тартибга солувчи қарор чиқардиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистонда янги йилдан бошлаб дори-дармоннинг нархи бир хил бўлади ва давлат белгилагандан ортиқ нархда дори сотган аптекачилар жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорда айтилади. Дори-дармон савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар фикрича, нарх-наволарни мажбурий чеклаш хорижда ишлаб чиқарилган сифатли дориларни олиб келишни ҳам чеклаб қўяди. Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида асосий эътибор дори-дармон воситалари нархларининг асоссиз равишда ошириб борилаётганига қаратилди: “Дори-дармон воситалари нархларининг асоссиз оширилаётгани, шунингдек, бир хил дори воситаларининг нархларида катта фарқ борлиги кузатилмоқда. Бу дорихоналарда дори-дармон воситаларига нарх белгилаш тизимини такомиллаштириш ва улар фаолияти устидан назоратни кучайтиришга доир шошилинч чоралар кўриш заруратини юзага келтирмоқда”, дейилади қарорда. Қарорга кўра, янги йилдан бошлаб четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатдаги ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилиши белгиланмоқда. Шу билан бирга, тиббиётда кенг қўлланиладиган 167 номдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва 22 турдаги тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар белгиланади.
Мой аккаунт