Wednesday, 17 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Минтақага хавф солаётган Сарез кўли тўғони зилзиладан зарар кўрмади

Минтақага хавф солаётган Сарез кўли тўғони зилзиладан зарар кўрмадиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тожикистонда 7 декабрда юз берган кучли зилзила оқибатида Сарез кўли атрофидаги аҳоли пунктларига зарар етганига қарамай, кўлдаги вазият барқарор экани таъкидланмоқда. Мутахассислар Сарез кўли тўғони очилиб кетса, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон ҳудудидаги 5 миллионга яқин одам яшайдиган аҳоли пунктларини сув ювиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантириб келади. Тожикистон ҳукумати 7 декабрдаги зилзила оқибатида Сарез кўлига зиён етгани ёки етмаганини аниқлаш мақсадида давлат комиссиясини ташкил қилди. 9 декабрда бу ҳақда маълум қилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Нозим Орифов комиссия аъзолари ҳозир йўлда эканини айтди. Сарез кўли Тоғли Бадахшон мухтор вилояти маркази Хоруғ шаҳридан юз километр узоқликда жойлашган. Ҳозирги Тожикистон ҳудудида 1911 йилда рўй берган саккиз баллик зилзила оқибатида 567 метр баландликдаги тўғон пайдо бўлиб, унинг ортида Сарез кўли ҳосил бўлган.
Мой аккаунт