Thursday, 18 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

МХХнинг Шеробод бўлими тадбиркорларга "қалампир тиқаман", деб таҳдид қилди

МХХнинг Шеробод бўлими тадбиркорларга "қалампир тиқаман", деб таҳдид қилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Сурхондарё вилояти Шеробод тумани миллий хавфсизлик хизмати бўлими бошлиғи туман тадбиркорларини йиғиб, нақд пул топширишни кўпайтиришни талаб қилди. Озодликка шикоят қилган тадбиркорларнинг иддао қилишича, МХХ бўлими бошлиғи нақд пул топшириш режасини бажармаган тадбиркорнинг кетига қалампир тиқиш ва уни йўқ қилиб юбориш билан таҳдид қилган. 28 июль куни Шеробод тумани ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда қатнашган, исми сир қолишини сўраган тадбиркорнинг айтишича, мажлисда асосан нақд пул тушуми масаласи муҳокама қилинган: “Мажлисни СНБ бошлиғи Баҳром ака олиб борди. У ҳамма тадбиркорларни турғизиб “нега кам пул топширяпсан”, деб ҳақорат қилди. Масалан, “Висол” тўйхонаси эгаси Зафар акани турғазиб қўйиб, кетингга қалампир тиқаман, деди. У бечорани айби, кам нақд пул топшираётган экан. У бечора қўрқиб, ҳозир таниш-билишларидан қарз сўраб юрибди”, деб иддао қилди тадбиркор. Ушбу йиғилишда қатнашган шерободлик бошқа бир тадбиркор эса, МХХ бошлиғи уларни қаматиш билан таҳдид қилганини иддао қилади: “Мен ўзим ҳам чала ва дабдала қилиб қурилган “Шербарака” бозорида савдо қиламан. Бизга 6 миллион сўм нақд пул топшириш режасини қўйишган. Биз кунига зўрға 100-150 минг сўм савдо қиламиз. Нақд пулнинг ўзи йўқ. Ўқитувчида ҳам, пенсионерда ҳам пластик. Биз пластикка товар сотиб, уни яна 18-25 фоизга пластикчиларга бериб, нақд қилдиряпмиз. Энди ўзингиз ўйланг, биз қаердан бунча пулни топиб берамиз, пул заводимиз йўқку. Мажлисда Баҳром ака савдогарларга қараб планни бажармаганларингни йўқ қилиб юбораман", деб таҳдид қилди, деди тадбиркор.
Мой аккаунт