Monday, 15 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Марям сураси 85:98 оят - Муҳаммад ал-Луҳайдан қироати

Марям сураси 85:98 оят - Муҳаммад ал-Луҳайдан қироатиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Марям сураси 85:98 оят - Муҳаммад ал-Луҳайдан қироати 85. Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон даргоҳига тўплайдиган, 86. Ва жиноятчи-кофирларни жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунни (эсланг)! 87. (У кунда) фақат Раҳмон наздида аҳду-паймон олган, (Аллоҳни бир билиб зиммаларидаги фарзларни адо этган) кишиларгина шафоат қилишга эга бўлурлар. 88. (Мушриклар): «Раҳмоннинг боласи бор», дедилар. 89. (Эй мушриклар), сизлар шундай оғир гап айтдингизки, 90-91. Унинг (оғирлигидан) — Раҳмоннинг боласи бор, деган (гапнинг оғирлигидан) осмонлар ёрилиб, ер бўлиниб, тоғлар парчаланиб қулаб кетишга яқин бўлур. И з о ҳ. Ушбу оятларни диққат ва инсоф билан ўқиган киши дарҳақиқат уларни осмону заминни ҳам, тоғу тошларни ҳам яратган эгаси нозил қилганига иймон келтиради. Чунки ерлик одамнинг хаёлига ер ёрилишидан ўзга нарса келиши амри маҳол. 92. Раҳмон учун бола тутиш лойиқ эмасдир (яъни У зот болага муҳтож эмас). 93. Осмонлар ва ердаги бор жонзот (қиёмат кунида) Раҳмон (ҳузурига) бўйинсунган ҳолда келур. 94. У зот уларни санаб-аниқлаб қўйгандир. 95. Уларнинг барчаси қиёмат кунида ёлғиз ҳолда У зотнинг ҳузурига келгувчидир. 96. Албатта иймон келтириб яхши амаллар қилган зотлар учун Раҳмон дўстликни (барқарор) қилур. 97. (Эй Муҳаммад), албатта Биз (Қуръон) билан тақво эгаларига хушхабар беришингиз учун ва саркаш қавмни қўрқитишингиз учун уни сизнинг тилингизга осон-енгил қилиб қўйдик. 98. Биз улардан (яъни Макка мушрикларидан) илгари ҳам қанча (ўз пайғамбарларига итоат этмаган) авлодларни ҳалок қилгандирмиз. Сиз улардан биронтасини кўрурмисиз ёки овозларини эшитурмисиз?! (Бас, сизга иймон келтирмайдиган бу қайсар қавм ҳам ҳалок бўлиб битар, аммо Биз сизга нозил қилган дин эса Қиёматгача қолур).
Мой аккаунт