Марҳаматлик ўқитувчи Элдор Ғуломов мумтоз қўшиқчи сифатида соврин олди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкентдаги "Истиқлол" санъат саройида тақдимоти бўлган ëш ижрочилар ўртасидаги "Ниҳол" мукофотининг мумтоз мусиқа бўйича бош соврини 23 яшар андижонлик ўқитувчи Элдор Ғуломовга берилди.
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 26-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Элдор Ғуломов ижро этган "Ҳануз" деб номланган ўзбек халқ қўшиғи мумтоз қўшиқ йўналишида "Ниҳол" мукофотига лойиқ деб топилди.
Элдор Ғуломовга "Ниҳол" мукофотини Ўзбекистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов топширди.
Озодлик билан суҳбатда ҳофиз Ғуломжон Ёқубов бу йигит айтган қўшиқ ижросидан қониққани боис атайлаб бу мукофотни Элдор Ғуломовнинг қўлига шахсан топширишга истак билдирганини айтади.
- Менга қўшиқ ижроси жуда ëқди. Атайлаб ташкилотчилардан илтимос қилиб, шу йигитга далда бериш мақсадида мукофотни ўз қўлим билан топширдим¸- дейди ëш ҳофиз санъатини эътироф қилган Ўзбекистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов.
Мумтоз қўшиқчи сифатида соврин олган Элдор Ғуломов Озодлик билан қисқа суҳбатда ўзи ижро қилган анъанавий йўналишдаги қўшиқнинг устоз санъаткорлар тарафидан эътироф қилинганидан мамнунлигини билдирди.