Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди

Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олиндиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Малайзияда ўтган ҳафта полиция рейди натижасида ўзбекистонлик тўққиз фохиша қўлга олинди. Пойтахт Куала Лумпур полицияси махсус кучлари 10 июлга ўтар кечаси шаҳарнинг Жалан Рамли мавзесида жами 54 хорижлик фоҳишани қўлга олди. Куала Лумпур полицияси жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг Озодликка айтишича, хусусан ўзбекистонлик фоҳишалар ўз хизматларини 80 доллардан 250 долларгача нархда таклиф қилишган. Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида ўзбекистонлик фоҳишалар энг қадимий касб вакилларининг катта қисмини ташкил қилиши айтилади. Куала Лумпурнинг сайёҳлар билан гавжум Жалан Рамли мавзесидаги тунги клубда ўтган жума куни уюштирилган рейд пайтида қўлга олинган 54 фоҳишанинг тўққиз нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган. Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Куала Лумпур полицияси жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи Датук Зайниддин Аҳмад фоҳишаларнинг аксари Вьетнам фуқаролари ва ҳатто бир нафари транссексуал бўлганини гапириб берди. - Улар фоҳишалик билан шуғулланганликда гумон этилиб қўлга олинди. Уларнинг баъзилари мижозларга хизмат кўрсатаётган пайтда қўлга туширилди. Бизга келиб тушган маълумотга таяниб, 10 июлга ўтар кечаси йирик рейд уюштирдик. Жалан Рамли мавзесидаги “Beach Club” тунгги клуби олдида пул эвазига секс хизматларини таклиф қилган пайтда ушланди. Рейд пайтида жиноят қидирув бошқармаси ходимлари ресторанда мижоз сифатида ўтиришган эди. Бу аёллар столларнинг атрофида юриб, ўз хизматларини таклиф қилди, секс хизмат таклиф қилинган мижозлар орасида полициячилар ҳам бор эди. Ҳозир қўлга олинган бу аёллар ҳибсда сақланмоқда,- дейди полиция мулозими.
Мой аккаунт