Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Мактаб директорлари армияга чақирилувчилар учун пул ўтказишга мажбурланяпти

Мактаб директорлари армияга чақирилувчилар учун пул ўтказишга мажбурланяптиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Андижон вилоятининг Бўз тумани ва Андижон шаҳридан Озодликка мурожаат қилган ўқитувчи ва директорларнинг иддао қилишича, ҳокимлар буйруғи билан Сафарбарлик чақирув резервига чақирилганлар давлатга тўлаши лозим пулни топиб бериш ҳар бир мактаб директорига юклатилган. Ўқитувчи ва директорларнинг айтишича, ҳар бир мактаб камида биттадан чақирилувчининг пулини тўлаб бериши лозим. Ўқитувчилар иддаосича, мактаб директорлари бу пулни топиш учун ўқитувчилар номига мукофот ва ёрдам пули ёзишга ва бу пулни конкрет бир чақирилувчининг номидан банкка тўлашга мажбурланяпти. Бўз туман халқ таълими бўлими мудири, СЧР учун 17 та мактаб директорига мукофот пули ёздирилганини тан олди. Ўзбекистон армиясида Муддатли ҳарбий хизматдан ташқари Сафарбарлик чақирув резервидаги - СЧР (халқ тилида русча қисқартмаси -МПР кўпроқ ишлатилади) хизмат тури ҳам мавжуд. СЧРга хизматга чақирилганлар бир ойлик ҳарбий йиғинда бўлиш билан бирга давлатга 3 444 800 сўм тўлаши лозим. Бўз туманидаги мактаблардан бирида ишлайдиган, исми сир қолишини сўраган ўқитувчининг Озодликка айтишича, мактаб директори ўқитувчилар номига мукофот ва ёрдам пули ёздиришга мажбур бўлган: “Директоримиз биздан илтимос қилди. Баъзиларингга мукофот пули ва ёрдам пули ёзаман. Лекин бу пулни олиб, қайтариб берасизлар. Ҳоким ҳар бир мактабга биттадан МПРга пул топиб беришни буюрган экан. Шунинг учун ҳар куни эрталаб соат 4 яримда ҳокимнинг қабулига бориб, отчет беришимиз керак экан. Шунга, кечирасизлар, бошқа иложим йўқ, деди. Директор, биз ишонқирамай турганимиз учун телефонига ХТБ мудиридан келган СМСларни ҳам кўрсатди. Нега биз йиллар давомида болаларга таълим бериб ва меҳнатимиз эвазига оладиган мукофот пулимизни бегоналар учун тўлашимиз керак экан”, дейди ўқитувчи.
Мой аккаунт