У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Шайх Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий ҳафизаҳуллоҳ
Қуръонга қўлини қўйиб қасам ичиш
Савол: Қуръон билан қасам ичаётганини тасдиқлаш учун Мусҳафга қўлини қўйишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Ушбу масала Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларида ҳеч қачон эслаб ўтилмаган. Саҳоба ва тобеинлардан иборат салафи солиҳлар ва улардан кейинги, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейинги мақталган уч авлод ҳам бунга амал қилишмаган. Ушбу амал мутаахиринлардан келган.
Шундай экан, биринчидан, ушбу масалада ихтиёр бор. Агарда инсон ундан талаб қилинмаса ҳам Мусҳафни у билан қасам ичишлик учун қўлига олса, бу жоиз эмас, бу (ишни қилиши) ҳалол эмас.
Иккинчидан, агар инсон шундай қилишга ҳоким ёки шаръий қози томонидан мажбурланса, унда унинг бошқа иложи йўқ ва унга бу ишни қилиши жоиз бўлади, иншааллоҳу таоло. Аммо бидъатнинг гуноҳи бу ишни қилишга мажбурлаган бўйнига тушади.
Валлоҳу аълам.
Манба: http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=888
Аллоҳдан бошқа билан қасам ичиш
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=157
Шайх Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий ҳафизаҳуллоҳ фатволари:
http://tavhid.com/tag/jobiriy-fatvolari