Tuesday, 16 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Коронавирус сабаб карантин қилинган Хитой шаҳарларидаги ўнлаб ўзбек талабаси ëрдам сўрамоқда

Коронавирус сабаб карантин қилинган Хитой шаҳарларидаги ўнлаб ўзбек талабаси ëрдам сўрамоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Хитойда таҳсил олаётган самарқандлик талаба ва блогер Абубакир Маматов OzodMikrofonга мурожаат қилиб, ушбу мамлакатда тарқалган коронавирус эпидемияси сабаб ўзбекистонлик талабалар қийин вазиятга тушиб қолгани ҳақида гапирди. Блогер Абубакир Маматовнинг айтишича, ҳозирда коронавирус сабаб карантинга тушган Хитойнинг ўнта шаҳридаги ўзбекистонлик талабалар ёрдамга муҳтож. - Мен ўзим каникулга уйга келгандим. Лекин у ерда курсдошларим, танишларим, дўстларим бор. Кейин ўзим блогерман, вазиятни кузатиб, ёритиб келаяпман. Битта Ухан шаҳрида тахминан 30та ўзбекистонлик талаба қолган, бошқалари каникулга уйига келишган. Ўша 30 та талаба ҳозир жуда қийин аҳволда. Улар шаҳардан чиқиб кета олмаяпти. Кейин шаҳарда озиқ-овқат танқислиги юзага келган. Элчихона Wechatда группа ташкил қилди, учта телефон рақам берди. Лекин бу группа ёпиқ, ҳамма ҳам кира олмайди. Кейин элчихона телефонларига қўнғироқ қилсак, ҳеч ким жавоб бермайди. Хитойда ўзбекистонлик талабалар битта гуруҳ тузиб, пул йиғишаяпти ва Ухандаги ўзбек талабаларига ёрдам беришаяпти. Лекин талабалар элчихона эътиборига муҳтож, деди Абубакир Маматов.
Мой аккаунт