Ҳижрий 1436 йил ражаб, милодий 2015 йил 30-май ойида Ҳизб ут-Таҳрир-Индонезия юртнинг 36 шаҳрида йирик конференция ва юришлар ўтказади. Бу тадбирлар маркази Жакарта бўлади. 30 май куни Гелора Бунг Карно стадионида катта конференция бўлиб ўтади. «Уммат билан бирга Халифаликни барпо этинг» номли ушбу конференция ортидан Тамрин Жакарта кўчаси бўйлаб юриш ўтказилади ва инша Аллоҳ, унда жамиятнинг турли қатламидан 150 минг шахс иштирок этиши кутилмоқда! Ушбу йирик конференция ва юришларнинг уюштирилиши бир воситадир. Шу восита орқали биз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида исломий ҳаётни қайта бошлаш учун биргаликда фаолият қилишга Уммат ғайратини қўзғаймиз. Шунингдек, шу орқали мусулмонлар қалбига қувват беришни, юрт ва фуқаро дуч келаётган илмонийлик ва бузуқ либерализм хавф-хатарларига қарши кураша олишга унда умид уйғотишни ҳам кўзда тутдик.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари шуни таъкидлаймизки, Халифалик қулатилиши мусулмонларга алам бераётган кулфат ва мусибатларга сабаб бўлди. Мусулмонларнинг уйғониши ва бу кулфат ва мусибатлардан халос бўлиши Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш билан амалга ошади. Чунки ёлғиз Халифаликкина бутун дунё мусулмонларини бирлаштиради, шаръий аҳкомларнинг ҳаммасини татбиқ қилади. Айнан угина хавф-хатарларга, айниқса, янги либерализм ва янги мустамлакачиликка қарши курашади. Айнан у билан ушбу мусаффо юрт, Роббиси аҳкомларини татбиқ этилиши фазли ила, ўзининг собиқ мукаррам қудратли замонасига қайтади.
Муҳаммад Исмоил Юсанто
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Индонезиядаги
расмий нотиғи
Телефон: (62-21) 83787372-83787370
Факс: (62-21) 8353254
Электрон почта:
[email protected]
http://hizbut-tahrir.or.id
http://m.facebook.com/profile.php?id=336318866577945&refid=46&sld=eyJzZWFyY2hfc2lkIjoiOTlhMmNjOGMxMGQxMDMyYjE4MGYxZmYyMDMzZWZlOTkiLCJxdWVyeSI6ImhpemIiLCJzZWFyY2hfdHlwZSI6IlNlYXJjaCIsInNlcXVlbmNlX2lkIjo5ODM2ODgyMzksInBhZ2VfbnVtYmVyIjoxLCJmaWx0ZXJfdHlwZSI6IlNlYXJjaCIsImVudF9pZCI6MzM2MzE4ODY2NTc3OTQ1LCJwb3NpdGlvbiI6MiwicmVzdWx0X3R5cGUiOjI3NH0%3D