Saturday, 20 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Коллеж ўқитувчилари пахтага, талабалари Озодбекнинг концертига ҳайдалди

Коллеж ўқитувчилари пахтага, талабалари Озодбекнинг концертига ҳайдалдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ҳокимият тизимлари 18 ëшдан катталарни ҳар хил босим ва қўрқитиш билан пахта теримига чиқараëтган 16 сентябрь куни Наманганннинг “Навбаҳор” стадионида Ўзбекистон Xалқ артисти Озодбек Назарбеков концерт берди. Озодликка маълум бўлишича¸ коллеж ва мактабларнинг пахтага чиқарилмаган ўқувчилари 20 минг сўмдан билет олиб¸ концертга киришга мажбурланган. “Озодбек ҳам хор бўлди. Кеча ва бугун Наманганнинг “Навбаҳор” стадионида 16 сентябрь куни ўтадиган концертга коллеж¸ мактаб¸ иқтисодий ташкилотлар¸ молия¸ солиқ¸ транспорт уюшмаларига мажбурлаб билет сотилаяпти. Бу ишларни вилоят бошқармалари тўлқинланиб бажариб¸ ўзининг тизимига мажбурлаб берган. Пахтага мажбурласа¸ коммунал тўловга мажбурласа¸ металлолом ва яна алланималарга мажбурласа¸ э борингчи¸ ҳамма нарсага мажбурсан. Ҳамма пахтада пайтида Озодбек нима қилади концерт бериб¸ у ҳам борсин пахтага, халқ қатори пахта терсин"¸ деб ëзди Озодликка Озодбекнинг концертига мажбурланган наманганликлардан бири. Озодбек Назарбековнинг продюсери Озодлик билан суҳбатда 16 сентябрь куни Наманганда концерт ўтказилаëтганини тасдиқлади¸ аммо унга билет мажбурлаб сотилганидан бехабарлигини таъкидлади: - Ҳа¸ Озодбек бугун Наманганда концерт бераяпти. Билетларнинг мажбурлаб сотилганидан хабарим йўқ. Ташкилотчи ҳокимлик¸ биз билет сотишга аралашганимиз йўқ¸ деган Озодбек продюсери¸ “Халқ артисти ўз обрўсини ўйлаб¸ концертимга мажбурлаб билет сотилмасин”¸ деб шарт қўйса бўлмайдими¸ деган саволга келганда телефонини ўчириб қўйди.
Мой аккаунт