Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Қирғизистондан цемент олиб кириш ҳеч бир изоҳсиз тўхтатилди

Қирғизистондан цемент олиб кириш ҳеч бир изоҳсиз тўхтатилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
13 майдан бошлаб Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги Дўстлик божхона постидан цемент ортилган юк машиналарини Ўзбекистонга ўтказиш тўхтатилди. 20 май куни Озодликка мурожаат қилган ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳозирда ҳар бирига 20 тоннадан цемент ортилган камида 105 та юк машинаси икки давлат чегарасидаги нейтрал ҳудудда муаллақ қолганини билдирди. Божхона қўмитаси масъуллари Озодликнинг Қирғизистондан цемент олиб киришнинг қайси асосда тўхтатилганига оид саволларига ҳозирча жавоб бермади. Қирғизистон Божхона қўмитаси эса¸ цементнинг нега Ўзбекистонга киритилмаëтгани ҳақида ўзбек томонидан бирор расмий билдирув берилмаганини айтди. Қирғизистондан цемент олиб кириш ҳеч бир огоҳлантириш ва изоҳсиз тўхтатилди Озодликка ўзбек-қирғиз чегарасидаги Дўстлик божхона постининг қирғиз томонидан мурожаат қилганлар ўзларини "водийлик тадбиркорлар", деб таништирди. Уларнинг айтишича¸ 13 май куни Ўш вилоятидаги цемент заводидан сотиб олинган цемент юкланган фуралар Қирғизистон божхона назоратидан ўтиб¸ машиналар тегишли тарзда муҳрланган. Ўша кундан бери Ўзбекистон божхоначилари бу юкнинг ўз ҳудудига киришини ҳеч бир расмий изоҳсиз тақиқлаб қўйган.
Мой аккаунт