Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Қирғизистон ва Қозоғистон Хитой билан чегараларини ëпгани ўзбек савдогарларини ташвишга солиб қўйди

Қирғизистон ва Қозоғистон Хитой билан чегараларини ëпгани ўзбек савдогарларини ташвишга солиб қўйдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон бозорларида Қозоғистон ва Қирғизистон орқали олиб келинадиган Хитой товарлари билан савдо қилувчи тадбиркорлар орасида саросимага яқин ҳолат кузатилмоқда. Озодлик гаплашган савдогарлар¸ Қозоғистон ва Қирғизистон чегараларининг товарлар учун ҳам ëпилгани ҳақидаги миш-мишлар ортидан¸ товар тақчиллиги бошланишидан чўчимоқда. Айрим Озодлик суҳбатдошлари¸ Хитой шаҳарларида карантин ўрнатилгани боис ўзбек савдогарларига товар юборадиган маҳаллий тадбиркорларнинг ишга чиқмаëтгани ҳам ўз товар запасларининг камайишига олиб келганини билдирди. Савдогарлар орасида қўрқув бошланди Тошкентдаги йирик улгуржи ва чакана бозорларда савдо қилувчи тадбиркорлар¸ Хитойдан товар олиб келишда айрим ўзгаришлар кузатилганига қарамай¸ нарх-навонинг деярли ўзгаришсиз қолаëтганини билдирди. - Ҳозирча эски нархда сотаяпмиз. Лекин Хитойдаги партнëрларимиз олдинига Хитой янги йили¸ мана энди коронавирус карантини учун мол юбормаяпти. Ҳозир бозорда Қирғизистон билан Қозоғистон Хитойдан ҳам товар олиб келишга рухсат бермаяпти¸ олти ойгача товар келмаслиги мумкин¸ деган ваҳима тарқаяпти. Бу гаплар рост бўлса¸ сотишга товаримиз қолмайди¸ деди Тошкент улгуржи бозори савдогарларидан бири. Коронавирус эпидемияси туфайли Хитойдан мол келиш тўхтатилиши мумкин¸ деган хавотирлар борлигини тан олган тошкентлик бошқа тадбиркорлар ҳозирча Хитойдан ноозиқ-овқат маҳсулотлари олиб келишда муаммо йўқлигини билдирди. - Электротехникада узилиш йўқ ҳозирча. Лекин бизнинг товарлар чегаралар ëпилгунча жўнатилган. "Абу Сахий" орқали келаяпти. Ўзбек божхонаси ҳам олдингидай ишлаяпти¸ деди тошкентлик тадбиркорлардан бири.
Мой аккаунт