Saturday, 20 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ҳокимлар ва вазирлар маориф ва тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этмасликка ваъда берди

Ҳокимлар ва вазирлар маориф ва тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этмасликка ваъда бердиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
17 апрель куни Вазирлар Маҳкамасида бош вазир Абдулла Арипов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган мажбурий меҳнатга қарши кампания доирасида ўтказилган йиғилишда бош вазир бу борада содир этилган қонунбузарликлар ҳақида айтиб ўтди. Бош вазир содиқлигини кўрсатиш учун бюджет ташкилотлари ходимларини мажбуран ишлатаётган раҳбарларни қаттиқ қоралади. Йиғилишда бир неча вилоят ҳокими ҳамда икки вазир мажбурий меҳнатга йўл қўйганини тан олди ва бундай тутум қайтарилмаслигига ваъда берди. Қуйида Бухоро, Фарғона, Қашқадарё вилоят ҳокимлари ҳамда Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирларининг айтганларини келтирамиз. Материал kun.uz, xabar.uz сайтлари асосида тайёрланди. Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев: «Президентимизнинг Сирдарёда гапирган барча гапларини яхшилаб эшитдик. Бу гаплардан кейин вилоятдаги раҳбарлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари билан қатъий келишиб олдик, бундан кейин ҳеч кимни мажбурий меҳнатга жалб қилмаймиз. Президентимизнинг сиёсати бундай йўналишда бўлганидан кейин бу масалаларга жиддий қараяпмиз.
Мой аккаунт