Monday, 22 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

‘Ҳазрати палов’да Ўзбекистон ва ўзбек палови ғолиб - BBC O'zbek

‘Ҳазрати палов’да Ўзбекистон ва ўзбек палови ғолиб - BBC O'zbekУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Москвадан олинган хабарларга кўра, халқаро ҳайъат аъзолари нафақат мазаси, балки-да тайёрланиш техникаси, ташқи қиёфаси ва тақдимотига ҳам қараб, бу каби хулосага келишган. "Ҳазрати палов" танлови иштирокчиси бўлган тўққиз давлат: Тожикистон, Афғонистон, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон ва курд жамоаси вакиллари орасидан устунликни Ўзбекистон жамоасига беришган. Бу йилги халқаро хайрия танловининг биринчи босқичи шу дам олиш кунларида Россия пойтахти Москвада бўлиб ўтган. Бирлари қўйнинг қовурғаси, бошқаси мол гўшти, яна нўхат, ҳўл ва қуруқ мевалар, каштан ёнғоғию турли сабзавотлар солиб, ҳар бир иштирокчи жамоа паловни фақат ўзларига хос услубда тайёрлашган. Уларнинг "ижодлари маҳсули"ни баҳолаган турфа миллатли ҳайъат таркибига эса, Россиядаги етакчи кулинария танқидчилари, Шарқ ошхонасининг билимдонлари, санъат ва маданият арбоблари, таниқли журналистлар, айрим номдор чет эл ресторанлари Бош ошпазлари киришган. Аён бўлишича, бу йилги "Ҳазрати палов" танловида "Изобилие" - "Барака", номланувчи палов Ўзбекистон жамоасига ғалаба келтирган. Тафсилотлари видеолавҳамизда – назардан қочирманг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Мой аккаунт