Кетдими ё кетказилди? Ҳукуматни танқид қилган депутат ишдан кетди - Ўзбекистон BBC Uzbek
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ва ўзи раислик қилган "Миллий тикланиш" демократик партиясидаги аҳволни танқид қилган депутат Сарвар Отамуродов ўз ишидан четлатилди.
"Миллий тикланиш" партияси хабарига кўра, у "ўз хоҳишига мувофиқ партия етакчилигидан озод этилди". Ўзбекистондаги матбуот хабарларига кўра, у шунингдек Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигидан ҳам кетган.
Сарвар Отамуродов "Ўзагросуғурта" акционерлик жамияти раҳбари этиб тайинланди. Партия раислиги эса ҳукуматпараст чиқишлари билан танилган депутат Алишер Қодировга ўтди.
Отамуродов жорий йил 17 мартда "Ҳаракатлар стратегияси" марказида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ҳукумат вазирликлари ва идоралари фаолиятини кескин танқид қилганди.
Би-би-си Отамуродовнинг ўзидан истеъфоси сабабларини билишга уринди, аммо ҳозирча бунинг уддасидан чиқмади.