Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Қашқадарёда "ночор" ўқитувчи пахтада пул ишлаш учун "ариза” ёзмоқда

Қашқадарёда "ночор" ўқитувчи пахтада пул ишлаш учун "ариза” ёзмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси мактаб ўқитувчиларини пахтага жалб қилишнинг “гап тегмайдиган” усулини ўйлаб топди. Пахта теримига чиқариладиган ўқитувчилар мактаб директори номига “оилавий шароити” ёмонлиги боис пахтада уч-тўрт сўм ишлаб олиш ҳақида ариза ёзишга мажбурланяпти. Кузатувчиларга кўра, бундай “аризалар” текширувчиларга кўрсатиш учун йиғилмоқда. Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармасига қарашли умумтаълим мактабларида ўқитувчилардан "оилавий шароити ночорлиги" учун ўз хоҳиши билан пахта теримига чиқиш ҳақида ариза ёздириб олиняпти. “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти тарқатган хабарда айтилишича, Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси ўз тизимидаги умумтаълим мактаблар, мактабгача тарбия муассасалари педагогларини 2015 йилги пахта йиғим-теримига жалб қилишнинг антиқа усулини кашф қилган. “Мактаб ёки таълим муассасаси раҳбари номига ёзилган аризада педагог ёки тарбиячи: “...оилавий шароитим ночорлиги боис менинг пахта йиғим-теримида иштирок этишимга рухсат беринг” дея илтимос қилиши лозим”, дейилади хабарда.
Мой аккаунт