Ислом Каримов: "Гомосексуализмдан ўзбеклар жирканади"
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов¸ "гомосексуализм ўзбеклар учун жирканч" деб таъкидлаган. Бу гапни Ислом Каримов, WikiLeaks эълон қилган каблограммага кўра, 2006 йили Сеулда¸ Жанубий Корея Президенти Но Мун Ҳëн билан суҳбат пайтида айтган.
Каримовдан бу иқтибосни WikiLeaks порталига таяниб, жинсий озчиликларга оид хабарларни бериб борадиган Gaystarnews нашри тарқатди.
АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жон Пурнел тарафидан 2006 йили Вашингтонга юборилган каблограмманинг WikiLeaks тарафидан эълон қилинган матнида бу суҳбат тафсилотлари келтирилган.
WikiLeaks эълон қилган каблограммада Жанубий Корея Президенти Но Мун Ҳëннинг демократия борасидаги гапига Ўзбекистон президентининг муносабати сўзма-сўз келтирилган.
"Демократиянинг ғарбча тарзи 85 фоизи мусулмон бўлган Ўзбекистонга тўғри келмайди", деб таъкидлаган президент сўзида давом этиб¸ "Гомосексуализм ўзбеклар учун жирканч ва демократиянинг америкача русуми ўзбек маданиятининг аҳлоқий тозалигини таҳқирлайди", деб айтгани ҳам WikiLeaks эълон қилган каблограммадан ўрин олган.