У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Шайх Талаъат Заҳрон: Ихвонул Муслимийн жамоатининг учта оқими (йўналиши)
"Бу салафий даъвати эмас. Чунки "Ихвонул Муслимийн" гуруҳида учта оқим (йўналиш) бор: (1) сайловлар учун бюллитенли оқим -- ва бу Ихвонул Муслимийн жамоатининг очиқ вакилларидир. (2) Соқоллилар оқими, улар соқол қўйишади, мисвок ишлатишади ва ЗОҲИРАН Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлида юришади ва салафийяга даъват қилувчилар деб (сохта) номланишади. (3) Ва қурол ушлаганлар оқими, Айман Завоҳирий ва у билан бирга бўлганлар кабилар. Улар (ихвонлар) -- уч хил. Ва улар уч йўл билан боришади. Анавилар бу йўл билан, булар эса нариги (йўл билан борадилар). Уларнинг барчаси ҳукуматга ва қандайдир лавозимларни эгаллашга интиладилар -- ва бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам нигоҳларини ўгирган нарсадир. Ва бундан Пайғамбарлар нигоҳларини ўгиришган. Бутунлай (ўгиришган)".
103. Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади.
104. Ораларингиздан яхшиликка (исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир.
105. Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир. Нисо сураси.