Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи вакили Эндрю Стролайн Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари поймол этилганига оид конкрет маълумотларни Twitterда @GulnoraKarimova берган электрон манзилга йўллади. Twitterдаги @GulnoraKarimova саҳифаси орқали Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова билан суҳбатлашганига ишонч билдирган Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи вакили Эндрю Стролайн келишилганидек қийноқларга оид маълумотларни тақдим қилинган электрон почта манзилига йўллади. 1-2 декабр кунларида бўлган мулоқот чоғида Стролайннинг қийноқлар ҳақидаги саволларига жавоб берган @GulnaraKarimova конкрет маълумотларни
[email protected] электрон манзилига жўнатишни сўраган ва уларни алоҳида-алоҳида ўрганиб чиққанидан сўнг жавоб беришни ваъда қилган эди. - Мен бу маълумотларни электрон мактуб орқали йўлладим ва буни жамоатчиликка ошкор ҳам қилдим. Ҳамма билсин, мен ваъдамни бажардим ва энди навбат Гулнора Каримовада қолди, деди Стролайн.