Thursday, 18 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Хорижда таълим олаётган кўплаб тожикистонликлар ватанга кайтишни истамайди

Хорижда таълим олаётган кўплаб тожикистонликлар ватанга кайтишни истамайдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Хориждаги олий ўқув юртларида таълим олаётган 60 фоиздан ортиқ тожикистонлик талабалар олийгоҳни битириб, Тожикистон ташқарисида ишлаш ниятида эканини билдирган. Бундай хулосага Жорж Сорос фонди молиявий ёрдами билан ўтказилган "Ўқув миграциясидаги тожикистонлик ёшлар: Муаммо ва истиқболлар" номли тадқиқот натижалари асосида келинди. 28 июнь куни Озодликка етиб келган ушбу тадқиқот хулосаларига кўра, сўровда иштирок этган тожикистонлик талабаларнинг 65 фоизи таълим олаётган мамлакатда қолиб ишлаш ниятини билдирган. Сўров қилинганларнинг фақат 28 фоизи Тожикистонга қайтишни хоҳлайди. Тадқиқот муаллифи София Қосимованинг фикрича, кўплаб тожикистонлик ёшлар хориждаги таълимдан хорижда қонуний қолиш ва фуқаролик олиш воситаси сифатида фойдаланадилар. Сўровда Тожикистонда соғлом рақобат йўқлиги, ойлик маошларнинг камлиги, ишга кириш учун таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик мавжудлиги ва коррупция ватанга қайтишдан воз кечиш сабаблари сифатида келтирилган. Санкт-Петербург давлат университети доценти Фаррух Сатторов Озодлик билан бўлган суҳбатда Россия университетини битиргач, Тожикистонга қайтиб, ўз ихтисоси - инноватика соҳасида иш тополмай сарсон бўлганини айтди. Тожикистон иқтисод вазирлиги уни "бугун -эрта" дея ваъда бериб, ишга олмагач, яна Санкт-Петербургга қайтиб боришга мажбур бўлган.
Мой аккаунт