Wednesday, 17 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Гулистонда деҳқон бозорига ўт кетди

Гулистонда деҳқон бозорига ўт кетдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар деҳқон бозорида рўй берган ёнғин оқибатида камида икки одам куйиш жароҳати олди, 10 дан ортиқ дўкон ёниб кул бўлди. Сешанба кунги бу ҳодисанинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани оқибатида рўй бергани айтилмоқда. Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармаси қошидаги Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимига кўра, ёнғин бозордаги ошхоналардан бирида газ баллонидан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида келиб чиққани тахмин этилмоқда: - Ёнғин ошхонадан бошланиб, қўшни дўконларга ўтиб кетган. Уч соат ичида ўчирилди. Ёнғин сабаблари ўрганилaяпти. Ошхонадаги газ баллонидан чиққан, деган тахминлар бор, - деди Озодлик боғланган Гулистон шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходими. Расмийлар ёнғиндан ҳеч кимга зиён етмаганини айтишмоқда. Лекин воқеа гувоҳлардан бири Озодлик билан суҳбатда қутқарувчилар ёнғин ичидан икки одамни чалажон олиб чиқишганини кўрганини айтди: - Жуда катта ёнғин бўлди. Бозорни орқа томонида улгуржи колбаса, озиқ-овқат сотадиган дўконлар бор, ўша ерда бўлди бу. Ўртада газ баллон ҳам портлаб кетди. Қутқарувчилар келиб, ёнган дўкондан чалажон иккита одамни олиб чиқиб кетишганини кўрдик, - дейди воқеа гувоҳларидан бири.
Мой аккаунт