Tuesday, 16 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Гейлар мажбуран жинсий аъзоси кесилиб, аёл қилинмоқда

Гейлар мажбуран жинсий аъзоси кесилиб, аёл қилинмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Гей эркаклар агар бу йўлдан воз кечмаса, мажбуран аёлга айлантирилмоқда. Акс ҳолда, уларни ўлим кутади. Бу ҳаммаси Исломий Эронда содир бўлаяпти. Эронда гей, яъни бесоқолбоз эркак дорга тортилади. Исломий ҳукумат гейларнинг ўлимдан омон қолишлари учун битта йўл таклиф этади. Яъни агар гей киши ўзининг "касаллигини" ибсотласа ва шифокорлар уни гей эмас, балки хаста, деб топишса, давлат ҳисобидан жарроҳлик ўтказилади. Шу асно, эркак жинси аёлга айлантирилади ва у тирик қолади. Кўпчилик оилалар буни исташмаса ҳам, балоғатга етган ўғилларини қатлдан асраб қолиш йўлида уларни жинсини ўзгартиришга ундайдилар. Эрон расман ҳеч кимни жинсини алмаштиришга мажбурламаслигини айтади. Бироқ мавжуд ўлим жазоси одамларни бу каби азобли ва кескин қарорга мажбурламоқда. Жинсини ўзгартирган аксар эркаклар эса, барибир, жамиятда ўз ўринларини топишолмайди, ҳатто ишга киришлари қийин. Айримлар эронликлар эса қўшни Туркияга қочиб ўтишмоқда. Би-би-си мухбири Али Ҳамадоний лавҳаси. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Мой аккаунт