Фермернинг бурнини синдирган ИИБ бошлиғига нисбатан жиноят иши очилди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 19 июль куни хабар беришича¸ Жиззах вилоят, Янгиобод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Илҳом Сулаймонов устидан Ўзбекистон ЖКнинг 206-моддаси(Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 7 июль куни ҳокимлик томонидан ғалла ўримидаги комбайнга бириктирилган деҳқон бозори паттачиси Сардор Қурбонбоевнинг бурнини уриб синдиргани ҳақида Озодлик 18 июль куни хабар берган эди. Бош прокуратура билдиришномасида бу воқеа тафсилотлари ҳам очиқланган. "2018 йил 9 июль куни Янгиобод тумани, Зиёкор кўчасида яшовчи фуқаро Н.Турсунбоев Бош прокуратуранинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилиб, фарзанди С.Қурбонбоевни туман ИИБ бошлиғи И.Сулаймонов “Нима сабабдан комбайнни тузатмадинг” деб уриб тан жароҳати етказганлиги сабабли И.Сулаймоновга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Мурожаат юзасидан Янгиобод тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда сўралган фуқаро С.Қурбонбоев 2018 йил 7 июль куни соат 14.30 ларда Янгиобод тумани ИИБ бошлиғи И.Сулаймонов туман ҳокими И.Матиев билан бирга “Мустақилликнинг 22 йиллиги” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Пасткичақир булоғи” фермер хўжалиги даласига келган вақтда комбайнлар ғалла ўрмасдан турганлиги боис, туман ИИБ бошлиғи И.Сулаймонов уни мушти билан бурун қисмига уриб, оёғи билан орқасига тепганлигини билдирган.