Эронлик риёзиётчи Филдс медалини қўлга киритган илк аёл бўлди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Эронда туғилган риёзиётчи Профессор Марям Мирзахоний математика соҳаси бўйича халқаро мукофот билан тақдирланди.
Марям Мирзахоний Нобел мукофотига тенг кўриладиган Филдс медалини қўлга киритган илк аёлдир.
АҚШдаги Станфорд университети профессори Марям Мирзахоний геометрия соҳасидаги иши учун берилган.
Мукофот Жанубий Корея пойтахти Сеулда мамлакат президенти Пак Кин Хе томонидан топширилган.
Ҳар тўрт йилда бир марта ўтадиган Халқаро математиклар конгрессининг бу йилгисида тўртта медал топширилган.
Ютуқни қўлга киритганлар орасида Британиядаги Уорик университети профессори Мартин Хайрер ва Бразилия, Канада-Америка олимлари бор.
Филдс медали илк бор канадалик математик Жон Филдс тарафидан ташкил қилинган. Мукофот совриндорига 15, 000 Канада доллари (13739.66 АҚШ доллари) берилади.
Илк мукофот 1936 йил эгасига топширилган. 1950 йилдан бери эса, Филдс медали ҳар тўрт йилда 2 ёки 4 нафар тадқиқотчига берилади.
Уни қўлга киритиши мумкин бўлган олим 40 ёшдан ошмаган бўлиши шарт. Чунки, мукофотдан ғолибларни келгуси муваффақиятларга рағбарлантириш мақсади кўзланган.
Профессор Марям Мирзахоний 1977 йил Теҳронда туғилган.
(Видео изоҳсиз берилмоқда)
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-0