ЭРДЎҒАННИНГ АФРИКАГА САЁҲАТИ ВА БУ САЁҲАТДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАД
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Эрдўғаннинг Африкага саёҳатидан кўзланган мақсад нима
Эрдўған Африка турнеси бошида Танзанияга йўл олди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортидан якшанба куни Танзанияга йўл олди. У бу турне давомида Мозамбик ва Мадагаскарга ҳам боради. Эрдоганни аэропортдан бир неча турк расмийлари, жумладан Истанбул шаҳри волийси Васип Шоҳин, шаҳар мери Қадир Тўпбаш, хавфсизлик хизмати бошлиғи Мустафо Чалишкан ва бошқалар кузатиб қўйди. 26 январга қадар давом этувчи Африка турнесида Туркия президентига турмуш ўртоғи Амина, ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, экономика министри Нихад Зейбекжи, энергетика ва табиий бойликлар министри Бароат Албайроқлар ҳамроҳлик қилади.