Илтимос қиламан, менга ёрдам беринглар. Мана шу ҳолатларни кўринглар. Улар мени ваҳшийларча қийнашади...Бу яқинда хориждаги ўзбек келинларидан бирининг ёрдам сўраб қилган мурожаати.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон энди уларнинг ҳаммаси ҳақида билмоқчи.
Тошкентдан олинган хабарларга кўра, эндиликда Ўзбекистонда хорижликларга турмушга чиққан аёлларнинг рўйхати тузилади.
Мазкур рўйхат бу каби келинлар билан боғланиш ва уларнинг турмуш шароитларини ўрганиш мақсадини кўзда тутади.
Ўзбекистон Ташқиишлар вазирлиги яқинда Пекиндаги элчихонаси маълумотларига таяниб, Хитойда худди шундай ҳолатга тушган ўнлаб фуқаролари борлигини расман эътироф этганди.
Маҳаллий кузатувчилар кузатувлари қолган Марказий Осиё давлатлари қаторида Ўзбекистонда ҳам мамлакат мустақиллиги ортидан бу каби никоҳлар сони ортиб бораётганига далолат қилади.
Улар бу каби давлатлар сифатида асосан Туркия, Жанубий Корея, Россия ва (айниқса, сўнгги йилларда – таҳр.) Хитойни ҳам тилга олишади.
Одатда, бу каби никоҳлар воситачи фирмалар воситасида қурилиши айтилади.
Уларнинг орасида кам таъминланган оилаларнинг қизлари баробарида ўзига тўқларининг борлиги ҳам кузатилади.
Шундай экан, ўзининг ўта ёрдамга муҳтож аҳволидан шикоят қилаётган четдаги ўзбекистонлик келинларнинг сони ортмоқда? Нега бундай бўлаётир? Бундай вазиятда қандай йўл тутмоқ керак?
Би-би-си Ўзбек Хизмати айни хабарлар манзарасида худди шундай саволлар билан Москвадаги асли ўзбекистонлик юрист, фаол Ботиржон Шермуҳаммадга мурожаат қилди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek