У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Қирғизистон таълим ва фан минстрлиги тасдиқлаган ўзбек мактаблари учун нашр этилаётган дарслик китоблар синовдан ўтказилиб кейин фойдаланишга берилади.
Маълумки, бундан 3 йил аввал жаҳон андозасига мувофиқ, Қирғизистонда давлат стандартига мос ўқув қўлланмаларини чоп этиш таъсис этилган. Бу борада ўтган ўқув йилида бошланғич синфлар учун чиқарилган китоблар синовдан ўтказилди. Қолган дарсликлар ҳам босқичма-боқич чоп этилиб муомалага киритилиши режалаштирилмоқда.