Saturday, 20 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Чегарада жанжал: Тожиклар 4 қирғизни, қирғизлар 7 тожикни ҳибс қилди

Чегарада жанжал: Тожиклар 4 қирғизни, қирғизлар 7 тожикни ҳибс қилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари 30 апрель куни икки давлат чегараси атрофидаги қишлоқда содир этилган жанжал оқибатида ҳар икки томондан ҳибсга олинган одамларни озод қилиш масаласида музокара ўтказаётир. Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари 30 апрель куни чегара олди ҳудудида бир қатор одамларни ҳибсга олиш билан якунланган воқеа ўз ҳудудларида содир бўлганини иддао қилмоқда. Воқеанинг тафсилоти мана бундай. 30 апрель куни чегара олди ҳудудида 180 кило симобни ноқонуний сотиш ҳаракати бўлган. Бу ҳаракат ортидан Тожикистон чегарачилари тўрт қирғизистонликни ҳибсга олган. Қирғиз томони эса Тожикистоннинг 7 фуқаросини қўлга олган ва улардан уч нафари тожик ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ходимлари экани айтилмоқда. Қирғизистон томонининг билдиришича, 30 апрелда Боткен вилоятининг Қорабулоқ қишлоғига шу вилоятнинг Қизилқия шаҳрида яшовчи икки одам Тожикистонга сотиш учун 180 кило симоб олиб келган. Улар харидорлар билан мазкур қишлоқда учрашишга келишиб олган. Келишилган вақтда Тожикистондан учта машинада 9 одам келиб, Қирғизистон фуқароларини тўппончалар билан қўрқитиб, қирғизистонликларниТожикистонга олиб кетган. Айни пайтда воқеа жойига етиб келган қирғиз чегарачилари Тожикистоннинг 7 фуқаросини қўлга олишга муваффақ бўлган. Улардан уч нафари Тожикистон наркотикларни назорат қилиш агентлиги ходимларидир.
Мой аккаунт