Monday, 22 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

“Бунёдкор” стадиони "Milliy"га айланaди

“Бунёдкор” стадиони "Milliy"га айланaдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
“Газета.uz” нашрининг Футбол ассоциациясига таяниб хабар беришича, айни пайтда “Бунёдкор” стадионини Футбол ассоциацияси балансига ўтказиш бўйича ҳуқуқий масалалар ҳал этилмоқда. Келажакда номи Milliy деб ўзгартириладиган мазкур стадион Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг асосий базасига айланади. Бу ерда футбол бўйича миллий терма жамоаларнинг ўқув-машғулот жараёнлари, асосий спорт мусобақалари ва бошқа тадбирлар ўтказилади. Бу стадионни Англия миллий терма жамоаси мезбон сифатида матчларни ўтказувчи “Уэмбли” стадионининг Ўзбекистондаги муқобилига айлантириш режалаштирилмоқда. Хабарда айтилишча, стадион базасида ўз ўйинлари ва машғулотларини ўтказиб келган “Бунёдкор” футбол жамоаси 2019 йил охиригача бу ердан фойдаланиши мумкин. Ундан кейин эса “Жар” стадионини ижарага олиши режалаштирилмоқда. “Жар” стадионидан ҳозирда “Пахтакор” жамоаси ҳам ижарада туради. Бироқ “Бунёдкор” футбол жамоасининг жамоатчилик билан алоқалар менеджери Улуғбек Мирзаев Озодлик радиосига ҳозирча бу масала охиригача ҳал этилмаганини айтди. - Ҳозирча бу жуда ҳам номаълум масала бўлиб қолмоқда. “Жар”ни ижарага оламизми, ёки бошқа стадионними, номаълум. Стадионнинг эгалик ҳуқуқи бошқа ташкилотга ўтса ҳам стадион қолаверади-ку, бу ерда миллий терма жамоа ўз ўйинларини ўтказиши режалаштирилган. Айни пайтда стадиондан доимий фойдаланадиган жамоа “Бунёдкор” бўлиши мумкин. Ҳозир аниқ бир кўрсатма йўқ,- деди Улуғбек Мирзаев.
Мой аккаунт