БОТУЛИЗМ ЎШНИНГ НОВҚАТ, ҚОРАСУВ, АРАВОН ҲАМДА ЎШ ШАҲАРЛАРИДА КЎП УЧРАЙДИ
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Февраль ойининг бошида Қорасув районида ўрик шарбатидан заҳарланиб, икки ёшдаги икки нафар гўдак ботулизмдан вафот этди. 12-февраль куни Қорасув худудий касалхонасига бир вақтнинг ўзида 7 одам тушган. Статистикага назар солсак 2017-йили Қорасув районида мазкур иллат бўйича 7 ходиса қайд этилса, жорий йилнинг бошида бундай воқеа 3га етди. Шифокорлар бу йил айниқса ёш болалар орасида ботулизм авж олганини айтмоқда.